Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ўз ҳаво ҳудуди орқали Исроилга учишга рухсат берди
Саудия Арабистони тарихда биринчи марта ўз ҳаво ҳудуди орқали хорижий компанияга Исроилга парвозлар амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда Исроилнинг Haaretz нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Саудия Арабистони ҳукумати Air India авиакомпаниясига қироллик чегараларини кесиб ўтишни кўзда тутувчи, Нью-Деҳлидан Тель-Авивга тўғридан-тўғри рейс амалга оширишга ижозат берди.
Бунинг натижасида парвоз давомийлиги 2,5 соатга қисқарган. Таъкидланишича, бу рухсат Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатлар илиқлашганининг биринчи очиқча тасдиғи ҳисобланади. Бунгача 70 йил давомида қироллик ҳаво ҳудуди нафақат Исроил самолётлари, балки Исроилга йўналаётган барча самолётлар учун ҳам ёпиқ бўлган.
Айни вақтда Саудия Арабистони ва Исроил дипломатик муносабатларга эга эмас. 2017 йил ноябрда Исроилнинг энергетика вазири Юваль Стейниц унинг мамлакати кўплаб араб давлатлари билан махфий алоқалар олиб боришини айтган. У таъкидлагандек, “бундай алоқалар қисман сир тутилади ва буни айнан бошқа томон сўрайди”.
Мавзуга оид
11:08 / 02.04.2026
Араблар Трампга Эрон уруши учун пул берадими?
09:25 / 02.04.2026
Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг “Жанубий фронт” қўмондонини ўлдирди
08:33 / 01.04.2026
Трамп: АҚШ Эрон бўйича мақсадига етди, ҳужумлар тез орада тўхтайди
17:00 / 31.03.2026