22:10 / 07.02.2018
11402

Тайванда яна кучли зилзила рўй берди

Фото: Reuters

Тайванда, Хуалянь уезди қирғоқлари яқинида 5,7 магнитудали янги зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берди.

Маҳаллий вақт билан соат 23.21да (Тошкент вақти билан соат 20:21) рўй берган зилзила эпицентри Хуаляндан 19 км шимоли-шарқда, зилзила ўчоғи 10,8 км чуқурликда жойлашган.

Хитой миллий телевидениесида эса ушбу зилзила кучи 6,1 магнитудага тенг бўлгани ҳақида хабар берди.

Табиий офат талофатлари ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Қайд этиш керакки, бу кейинги 24 соат ичида рўй берган иккинчи кучли зилзила бўлди. Сешанба куни Хуалянда 6,5 магнитудали зилзила рўй берган, натижада 7 киши ҳалок бўлиб, 260 жабрланди. Айни вақтда 67 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Top