Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Путин билан гаплашди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Туркия Республикаси ва Россия Федерациясининг қуролли кучлари ҳамда махсус хизматлари ҳаракатини мувофиқлаштиришни янада кучайтиришга келишиб олинди. Бу жанговар ҳаракатларни тўхтатиш режимини бузаётган террорчилик гуруҳлари билан курашиш учун керак», - дейилади хабарда.
Томонлар Сурияда кескинликдан холи ҳудудларни яратиш бўйича Остона келишувларига риоя этиш муҳимлигини ҳам қайд этишган.
«Шу нуқтаи назардан, Россия, Туркия ва Эроннинг Сурия йўналишидаги ҳамкорлигини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Ушбу шаклда турли даражалардаги янги алоқалар истиқболлари муҳокама этилди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтганди. Суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев минтақада тинчлик, осойишталик ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича халқаро конференцияга Туркия Республикаси делегациясини таклиф этди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026