14:00 / 10.02.2018
11388

Тайвань фожиаси. Зилзила қурбонлари сони ортмоқда

Фото: AP

Тайванда юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги жабр кўрган Хуалянь уездида ташкил этилган тезкор штабга асосан хабар бермоқда. Бедарак йўқолган деб ҳисобланган беш инсондан иккисининг жасади қийшайиб қолган 12 қаватли бино вайроналари остидан топилган.

Хуалянь уезди ўт ўчириш хизмати раҳбари Линь Вэньжуйнинг баёнотига кўра, икки жасад, эркак ва ёш бола, бинонинг пастки қаватларида жойлашган хонадан топилган. Қутқарувчилар яна уч нафар сайёҳни излашда давом этишмоқда, улар ҳозирча бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Хуалянь уездида сўнгги 50 йил ичида энг вайронакорга айланган ушбу зилзила оқибатида жабрланганлар инсонларнинг умумий сони 270 кишидан ошиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Тайваннинг шимоли-шарқида 6,4 магнитудали ер силкиниши содир бўлди. Зилзила эпицентри Хуалянь шаҳридан 18,3 километр шимоли-шарқда, ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашганди.

Аввалроқ, Тайвандаги зилзила оқибатлари ҳақида сўнгги маълумот берилганди.

Top