Жамият | 03:53 / 11.02.2018
18238
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида юк автомашинаси “Спарк” билан тўқнашди, бир инсон вафот этди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 4 февраль соат 09.30ларда Янги ҳаёт кўчасида яшовчи, 1992 йилда туғилган А.У. бошқарувидаги “Нексия”, русумли автомашинасини “Тошкент-Ўш” А-373 М-39 автомобиль йўлининг 175-километрида ҳайдаб кетаётиб Кончилар кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган Р.Й. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Тўқнашув натижада “Нексия” русумли автомашина ҳайдовчиси А.У., шунингдек, “Нексия” русумли автомашинада бўлган икки нафар йўловчи ҳам жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 4 февраль соат 22.00ларда 1986 йилда туғилган Ж.С. ўзининг “ГАЗ-53” юк автомашинасини Навбаҳор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-46 автомобиль йўлининг 64-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Й.Т. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Натижада “ГАЗ-53” юк автомашинаси йўловчиси, Самарқанд туманида яшаган, 1958 йилда туғилган Х.Қ. олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган ва “Спарк” автомашинаси ҳайдовчиси Й.Т. ҳам жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид