Ўзбекистон | 14:53 / 12.02.2018
66463
1 дақиқада ўқилади

13-15 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво массаси кириб келади, ёғингарчиликлар кузатилади

Фото: KUN.UZ

13-15 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ва Туркманистон туманларидан намли об-ҳаво массаси кириб келади. Бунинг оқибатида Ўзбекистон ҳудудида совуқ об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар бермоқда.

Жумладан, 13-15 февраль кунлар мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кузатилади, 13-14 февралда ёмғир ёғса, 15 февраль куни қор ёғиши кутилмоқда. Айрим жойларда 14-15 февраль кунлари кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Шамол тезлиги сониясига 17-22 метрга, айрим жойларда 23-28 метрга етади.

15 февраль куни ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 3 даражагача совуқ бўлади.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид