Жаҳон | 00:05 / 12.02.2018
8940
1 дақиқада ўқилади

Олимпиада ўтаётган Пёнгчангда ҳарорат кескин совиб кетиши айтилди

Фото: Reuters/Arnd Wiegmann

Келаётган ҳафтада Жанубий Кореянинг Пёнгчангида ҳаво ҳарорати кескин совиб кетади. Бундан ушбу шаҳарда ўтаётган Олимпиада ташкилотчилари огоҳлантиришган. Ташкилий қўмита вакили Сон Пэк Юнинг айтишича, термометр кўрсаткичи 25 даража совуққача тушиб кетади. 

У Олимпиада иштирокчилари ва меҳмонларни иссиқроқ кийинишга чақирган.

“Кучли шамол 14 февралгача сақланиб қолади, сўнгра ҳарорат 25 даража совуққача тушиб кетиши мумкин. Шамол тезлиги 5-10 м/с бўлиши мумкин”, деб айтган Ю.

10 февралда шамол сабабли эркаклар ўртасида чанғи спортининг тез тушиш йўналиши бўйича мусобақалар бошқа кунга кўчирилганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид