Ўзбекистон | 16:48 / 14.02.2018
52088
2 дақиқада ўқилади

15 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 15 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 7-12 даража, Устюртнинг айрим жойларида кечаси 20-23, кундузи 15-18 даражагача совуқ бўлади. Хоразм вилоятида кечаси 10-15, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ, айрим жойларда 2 даражагача илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 13-18, айрим жойларда 20 даражагача, кундузи 5-10  даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир  қорга айланади). Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва  кундузи 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир айрим жойларда қорга айланиши мумкин). Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.

Мавзуга оид