Ўзбекистон | 23:34 / 14.02.2018
15029
3 дақиқада ўқилади

Президент қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг амалдаги тузилмаси такомиллаштирилади

Фото: Kun.uz

­

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ қуйидагилар Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларининг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини келгусида ташкил этишнинг устувор йўналишлари, деб ҳисобланади:

биринчидан, тараққий этаётган пойтахт хавфсизлигининг гарови сифатида ҳаракатлар якдиллиги асосида барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг амалий механизмини жорий этиш;

иккинчидан, «Жаҳолатга қарши маърифат» эзгу ғояси асосида ҳар бир маҳалла кесимида диний-экстремистик хусусиятга эга бўлган ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва шарт-шароитларини барвақт аниқлаш ва бартараф этишга, биринчи навбатда, экстремистик оқим мафкураси таъсири остига тушиб қолган шахсларни тузатишга алоҳида эътибор қаратиш;

учинчидан, прокуратура органлари томонидан кундалик асосда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, шу жумладан, иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, аниқланган қонунбузарликлар, сунъий тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш;

тўртинчидан, аҳолига энг яқин бўлган жойларда куч ва воситалар фаолиятини бевосита бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг амалдаги тузилмасини такомиллаштириш;

бешинчидан, Тошкент шаҳар ички ишлар органлари шахсий таркибининг интеллектуал ва касбий даражасини ошириш, уларга қўшимча тадбир ва ишлардаги иштироки туфайли ортиқча вазифалар юкланишини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматлар ўртасидаги вазифаларнинг аниқ чегараларини белгилаш;

олтинчидан, жиноятларга чоралар кўриш ва уларни фош этишда, биринчи навбатда, тезкорлик ва мувофиқлашган ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси имкониятларидан кенг фойдаланишга йўналтириш.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид