Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияга НАТО амалиётларида иштирок этиш учун танклар етишмаяпти
Германия бундесвери НАТОнинг махсус тезкор жавоб қайтариш кучлар гуруҳини шакллантириш бўйича лойиҳаси доирасида вазифаларни бажариш учун танклар тақчиллиги билан тўқнаш келди. Бу ҳақда Die Welt ГФР Мудофаа вазирлигининг махфий ҳужжатига асосан ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, НАТО саъй-ҳаракатларига жалб этиладиган, Мюнстердаги 9-танк бригадаси айни дамда фақат тўққизта шай ҳолдаги Leopard-2 танки ва учта Marder пиёдалар жанговар машинасига эга. Аслида эса шундай танк ва пиёдалар машинасидан мос равишда 44 та ҳамда 14 та керак.
Газетанинг кўрсатишича, бундай вазиятга эҳтиёт қисмларининг етишмаслиги ва техник хизмат кўрсатишга юқори харажатлар сабаб бўлди. Бундан ташқари, бундесверга тунда кўриш ускуналари, гранатомёт (граната отадиган қурол), ёрдамчи транспорт воситалари, қишки ҳарбий формалар ва зирҳли жилет етишмаяпти.
Германия ҳарбий-ҳаво кучлари НАТО олдидаги ўз мажбуриятларини бажара олмайди, дейилади мақолада. Хусусан, Eurofighter ва Tornado қирувчилари, шунингдек, CH-53 транспорт вертолётларининг жанговар тайёргарлиги анча тушиб кетган.
Мавзуга оид
20:05 / 15.07.2026
НАТО нега Хитойни стратегик рақиб сифатида кўра бошлади?
08:46 / 14.07.2026
Дунёда энг кўп танкка эга давлатлар маълум қилинди
21:57 / 13.07.2026
Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди
09:56 / 11.07.2026