«Маъно йўқ» - Трамп ва Абэ КХДРни муҳокама қилди
Япония бош вазири Синдзо Абэ ва АҚШ президенти Дональд Трамп бир соатдан кўпроқ давом этган ўзаро телефон мулоқоти давомида Шимолий Кореяга максимал босим ўтказиш кераклигини тасдиқлашди. Шунингдек, улар савдо масалаларини муҳокама қилишган, деб хабар бермоқда РИА «Новости» Япония Ташқи ишлар вазирлиги ҳужжатига таянган ҳолда.
«Ҳар икки етакчи Шимолий Кореяга максимал босим ўтказишда давом этиш кераклигини тасдиқлашди, шунингдек, Шимолий Корея ядро қуролидан холи ҳудудга тўла айланмагунга ва бунга исботлар тақдим этилмагунга қадар бу давлат билан мулоқот ўтказишдан ҳеч қандай маъно йўқлигини билдиришди», - дея хабар қилинади ҳужжатда.
Шунингдек, етакчилар иқтисодий масалаларни муҳокама этишган. Давлат раҳбарлари япон компанияларининг АҚШга сармоялари ҳақида фикр алмашишди – уларнинг натижасида Трамп сайланганидан бери 25 мингта иш ўрни яратилди.
Мавзуга оид
18:59
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Шимолий Корея билан ўйинда 10 киши қолиб, қийин ғалабага эришди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
20:15 / 27.10.2024
Украинага қарши жангга ташланган КХДР аскарлари: экспертлар қандай фикрда?
15:07 / 25.10.2024