Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Номаълум кимса адвокатга пицца буюртирмоқда. У бундан хуноб
Германия полицияси Дортмундда пицца билан таъқиб қилиш ишини тергов қилмоқда. Полициянинг маълумотларига кўра, охирги икки ҳафта давомида номаълум шахс маҳаллий адвокат Гайдо Гроллега бир нечта пицца буюртирган.
Гролле ким у учун буюртма бераётганидан бехабар. Унинг айтишича, у 100 тадан кўпроқ пицца олган. Баъзи пиццериялар буюртмани аниқлаштириб олиш учун унга қўнғироқ қилишмоқда, баъзилари эса унинг телефонига огоҳлантириш жўнатишмоқда.
“Бир куни соат 9:20дан 9:47гача оралиқда 15 та пиццага буюртма берилган. Ким умуман бундай тезлик билан бирор нарса буюртира олади? Бу жуда асабга тегмоқда. Мен ҳаттоки нормал ишлай олмаяпман”, деб айтган жабрдийда.
Гоҳида пицца буюртирувчининг танлови ўзгариб турган: у адвокатга суши, сосискалар ва грек таомларидан юбортириб турган. Адвокат почтада керакли фильтрларни ўрнатган, телефонини яширган ва полицияга мурожаат қилган.
Полиция таъқиб қилиш бўйича иш қўзғатган, унга кўра қоидабузарга 3 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Фирибгарлик бўйича иш қўзғатиб бўлмаган, чунки номаълум шахс пицца юбориш ҳисобига бойимайди, адвокат эса молиявий зиён кўрмаган. Бундан зиён кўрадиган ягона шахслар пиццерия эгаларидир.
Мавзуга оид
10:00 / 17.06.2026
Суд жараёнларида адвокатлар ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
11:04 / 07.01.2026
Адвокатлар сони 2000 нафарга оширилиши режалаштирилмоқда
08:20 / 22.12.2025