Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия-Финляндия чегарасида Ўзбекистон фуқароларидан 30 минг евро олиб қўйилди
Фото: 47News
Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси Ленинград областидаги Россия-Финляндия чегарасида 30 минг евро билан ушланди. Улар бу пулларни декларация қилишни ёддан кўтаришган ёки қилишни хоҳлашмаган.
РФ Шимоли-ғарбий божхона бошқармасининг Ленинград области бўйича матбуот хизматидан хабар беришларича, Финляндиядан Россияга божхонага постига “Вольво” автомобилида Ўзбекистоннинг уч фуқароси келган. Уларнинг барчаси Финляндияда ишлаб, истиқомат қилиши айтилмоқда.
Ҳайдовчи божхона декларациясида фақат вақтинчалик фойдаланиш учун олиб кирилаётган автомобилни кўрсатган.
Бироқ хизмат ити кириб келаётганларда умумий миқдори 31,275 минг евролик хорижий валюта борлигини аниқлаган.
Ўзбекистон Республикасининг икки фуқаросига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 2 та иш қўзғатилди. Пуллар мусодара этилган.
Мавзуга оид
20:35 / 01.04.2026
Ўзбекистон Россия авиакомпаниялари учун асосий халқаро йўналишга айланди
13:21 / 01.04.2026
Қримда ҳарбий самолёт қулаб, 30 киши ҳалок бўлди
20:56 / 31.03.2026
Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқиш учун икки ой муҳлат берди – Зеленский
09:40 / 31.03.2026