Жамият | 18:15 / 15.02.2018
8722
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ИИББ: ёнғинлар сабаби – газ ускуналари ва электр иситиш мосламалари

Фото: Тошкент ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБнинг хабар беришича, содир бўлаётган ёнғинларнинг аксарияти фуқароларнинг бепарволиги сабабли келиб чиқмоқда.

Об-ҳавонинг кескин совуб кетиши натижасида газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж бир мунча ортиб боради. Бундай пайтларда айрим фуқароларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Газ печларидан фойдаланишда эътибор ва ҳушёрлик талаб этилади. Айрим фуқаролар томонидан газ анжомларига резина шланглар уланиш ёки хонани иситиш мақсадида газ плитасини ёқиқ холда қолдирмоқдалар. Бунинг оқибатида уйда мавжуд бўлган инсонларнинг ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мазкур ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ва электр ускуналаридан ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш сўралади:

- газ ускуналарини ёқиқ ҳолатда қолдирманг, тунда уларни ўчириб қўйишни унутманг;

- қўлбола ва носоз газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

- иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;

- иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюм ва осон алангаланувчи маҳсулотларни сақламанг;

- газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг;

- мабодо газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига хабар беринг;

- газ ускуналарнидаги дудбуронларни махсус ташкилотлар томонидан кўрикдан ўтказилиб, созлигига алоҳида эътибор беринг;

Мавзуга оид