Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 5 қаватли уй томида ёнғин содир бўлди
Андижон шаҳрида жойлашган беш қаватли турар жойнинг том қисмида тунги соатларда ёнғин содир бўлди. Ёнғин қутқарувчилар томонидан қисқа вақт ичида бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 14 июл куни соат 01:43 да 112 тизими орқали Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Андижон шаҳрининг Ҳамдўстлик маҳалласи, Бобуршоҳ кўчасида жойлашган 5 қаватли уйнинг том қисми ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабар ортидан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб бориб, ёнғинни тезкорлик билан ўчиришга муваффақ бўлган.
ФВВнинг таъкидлашича, ёнғин оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Шунингдек, ёнғин Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биноси ёнида содир бўлганига қарамай, бошқарма биносига ҳеч қандай зарар етмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.