Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Turkish Open-2018: ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар олтин ва кумуш медални қўлга киритди
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
14 февраль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида 30 дан ортиқ мамлакатнинг 700 дан зиёд спортчилари иштирок этган таеквондо WT бўйича "Turkish Open" халқаро рейтинг турнирида Ўзбекистон шарафини 10 нафар спортчи ҳимоя қилди. Улардан 5 нафари Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакиллари эди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Муросасиз кечган баҳсларда шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Дмитрий Шокин 87 кг.дан юқори вазн тоифасида олтин ҳамда Қуролли Кучлар хизматчиси Никита Рафалович 74 кг.гача бўлганлар ўртасидаги учрашувларда кумуш медалига сазовор бўлишди.
Мазкур турнирда ғолиб ва совриндорлар 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиа ўйинларига йўлланмани қўлга киритиши учун қўшимча балларни йиғиш имконига эга бўлишди. Биринчи ўрин учун – 10, иккинчи ўрин учун – 7 ва учинчи ўрин учун – 3 балл белгиланган.
Мавзуга оид
09:17
Ўзбекистон мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади
11:43 / 12.01.2026
Швеция ҳаво ҳужумидан мудофаага 15 млрд крона ажратади
15:22 / 07.01.2026
“Ўзбекистон–2030” стратегияси: мудофаа тизимида янги мақсадлар белгиланади
15:05 / 17.12.2025