Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг ёш таэквондочилари жаҳон чемпионатида учта олтин медални қўлга киритди
Ёсинбек Одилов, Асадбек Самандаров ва Моҳидил Ўктамжонова Ўзбекистонга олтин медалларни келтирди.
Тошкентда 12-17 апрель кунлари Таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги XV Жаҳон чемпионати ўтказилди.
Нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Дастлабки олтин медалга -48 кг вазн тоифасида Ёсинбек Одилов эга чиқди. У финалда ўмонлик Довуд Ал-Юсуфийни мағлуб этди.

-51 кг вазн тоифасида Асадбек Самандаров финалда тунислик Малик Мукроний устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.

-63 кг вазн тоифасида Моҳидил Ўктамжонова финалда италиялик София Фрассикани енгиб, олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, -68 кг вазн тоифасида Аюбхон Набиев, +78 кг вазн тоифасида Алишер Пак кумуш медалга сазовор бўлди.
-45 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Холмуродов бронза медалини қўлга киритди.
Мавзуга оид
19:34 / 13.04.2026
Таэквондочи Ёсинбек Одилов ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
17:54 / 30.10.2025
Нажмиддин Қосимҳожиев таэквондо бўйича жаҳон чемпиони бўлди
11:00 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
18:03 / 09.09.2024