Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон президенти ўз номидаги мукофотни таъсис этди
Фото: News.tj
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон «Миллат етакчиси - Имомали Раҳмон» давлат мукофотини таъсис этди. У фуқароларга «демократик тараққиётга алоҳида ҳисса қўшганлиги учун» берилади. Мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги фармон 2 февраль куни Раҳмон томонидан имзоланди.
Ушбу мукофот низомига кўра, у «жамиятдаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш учун» ва «халқлар ўртасидаги дўстликни ривожлантириш учун» ҳам берилади. Уни Тожикистон фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар олиши мумкин.
Мукофот фахрий нишон ва пул мукофотидан иборат. Фахрий нишон рамзий маънога эга бўлиб, унда Имомали Раҳмоннинг тасвири олтиндан туширилган.
«Миллат етакчиси - Имомали Раҳмон» мукофотининг пуллик қисми бугунги кунда 125 минг сомонийга (14 минг доллардан зиёд) тенг.
«Тинчлик ва ҳамжиҳатлик асосчиси – миллат етакчиси тўғрисида»ги конституциявий қонунга кўра, шунингдек «Миллат етакчиси» ордени, «миллат етакчиси» музейи, кутубхона ва архивини ташкил этиш мўлжалланган.
Мавзуга оид
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорога борди
20:44 / 26.03.2026