Спорт | 08:54 / 18.02.2018
14721
1 дақиқада ўқилади

Англия Кубогида чорак финалига қуръа ташланди

Англия Кубогининг 1/4 финалида қуръа ташланиб, дастлабки жуфтликлар маълум бўлди. Унга кўра, бу босқичда «Челси» «Лестер Сити»га қарши сафарда ўйнайди, «Манчестер Юнайтед» «Брайтон энд Хоув Альбион»ни қабул қилади. Қолган жуфтликлар турнирнинг 1/8 финалидаги барча учрашувлар якунлангач, маълум бўлади.

Англия Кубогининг 1/4 финали қуръаси:

«Лестер» — «Челси»,
«Манчестер Юнайтед» — «Брайтон»,
«Манчестер Сити»/«Уиган Атлетик» — «Саутгемптон»,
«Шеффилд Уэнсдей»/«Суонси Сити» — «Рочдейл»/«Тоттенҳэм Хотспур».

Ўйинлар 16-18 март кунларида ўтказилади.

Мавзуга оид