8 йил бир оёқ кийимда мусобақаларда иштирок этган спортчи журналистлар раҳмини келтирди
The New York Times нашри 13 февралда Пёнгчангдаги Олимпиаданинг кёрлинг мусобақаларида иштирок этаётган АҚШ терма жамоаси аъзоси Тайлер Жорж ҳақида мақола чиқарганди. Гап шундаки, Тайлер 8 йил давомида мусобақаларда бир пойафзалда иштирок этиб келган. Бу вақт давомида пойафзал табиийки анчагина эскириб кетган. Жамоанинг қолган аъзолари Тайлернинг бу пойафзалидан унча ҳам яхши фикрда бўлмаганлар.
Мақола чиққан куннинг эртасига нашр журналистлари кёрлингчига Пёнгчангдаги мухбирларидан бири Скотт Качолла билан дўконларга бориб, ўзига янги пойафзал олишни таклиф қилишган. Качолла пойафзал пулини тўлаб беришини айтган.
Тайлер ва Скотт кёрлинг бўйича мусобақалар ўтаётган Каннин шаҳрида учрашиб, пойафзал дўконига йўл олишган. Спортчи оёқ кийим танлашда унинг мусобақалар учун қулайлигига эътибор қаратган ва шу сабаб мос пойафзални топиш муайян вақт олган.
Охир-оқибат кёрлингчи Nike фирмасининг пойафзалини танлаган ва ушбу танловидан мамнуният билдирган.
Мавзуга оид
20:31 / 20.09.2024
Олимпия шаҳарчаси ҳудудида хоккей мажмуаси қурилиши мумкин
14:53 / 06.09.2024
Спортга харажатлар: келажак учун инвестициями ёки ортиқча дабдаба?
20:43 / 05.09.2024
Кенияда Париж олимпиадасида иштирок этган марафончи севган йигити томонидан ёқиб юборилди
12:04 / 28.08.2024