Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Красноярсклик куёв Ўзбекистондаги ўз тўйига қарзлари туфайли учиб кета олмади
Россиянинг Красноярскида истиқомат қилувчи эркак Ўзбекистондаги ўз тўйига учиб кета олмади. Суд ижрочилари матбуот хизмати хабарига кўра, уни Красноярск аэропортида қўлга олишган.
Маълум бўлишича, 32 ёшли эркак маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун белгиланган иккита маъмурий жаримани тўламаган. Қарзнинг умумий миқдори 60 минг рублга тенг. Эркак ўз қарзлари ҳақида билган, бироқ тўлашни хоҳламаган: «Пуллари йўқлигини айтди, бу қарздорларнинг одатий баҳонаси», - дея аниқлик киритишди маҳкама матбуот хизматидан.
Натижада унга мамлакатдан ташқарига чиқиш тақиқланди, бу ҳақда эса қарздор аэропортда билган. Эркакнинг қарзлари унинг отаси томонидан тўлаб берилди. У барча расмий жараёнлардан кейингина Ўзбекистонга учиб кетган: «Якунда у Ўзбекистонга учиб кетди, бироқ режалаштирилган вақтдан бироз кечроқ», - дея айтиб ўтишган ижрочилар матбуот хизматидан.
Тўй куёвсиз ўтган, сабаби таклифномалар тарқатиб бўлинганди.
Мавзуга оид
10:30 / 03.03.2026
Красноярскда 12 нафар ўзбекистонлик: дипломатлар вақтинча сақлаш марказига борди
08:51 / 07.11.2025
Красноярскда оғир вазиятга тушган ўзбекистонлик она-болага ёрдам кўрсатилди
11:49 / 11.09.2025
Ёшларга фоизсиз қарз берилади
12:29 / 26.08.2025