Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадуро халққа мурожаат чоғида имо-ишоралар тилидан фойдаланди
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва мамлакатнинг юқори мансабли амалдорлари якшанба куни халққа мурожаат чоғида имо-ишоралар тилидан фойдаланди.
"Сюрприз" Мадуронинг ўзи томонидан Twitter’даги микроблогида анонс қилинди, у аҳолини якшанба куни кечқурун мурожаатни диққатлик билан кузатиб боришга чақирди. Охир-оқибат ижтимоий тармоқларда президент нима ҳақида эълон қилмоқчи бўлганига оид мунозара юзага келган. Одамлар гуманитар йўлак очилишидан то Мадуронинг истеъфосига қадар тахминлар билдиришди, бироқ хатога йўл қўйишди.
Мурожаат “Биз тинч одамлармиз” деб номланди. Видеоёзувда Мадуронинг ўзи, вице-президент Тариқ Ал-Аиссамий, алоқа ва ахборот вазири Хорхе Родригес, Миллий таъсис йиғилиши раҳбари Делси Родригес ва Мадуронинг турмуш ўртоғи Силия Флорес иштирок этган. Улар мурожаатни қисмларга бўлишди ва ҳар бири ўз гапини кар-соқовлар учун имо-ишоралар тилидан фойдаланган ҳолда ёзган.
Испан тилида субтитрлар билан тақдим этилган имо-ишоралар тилидаги мурожаат маҳаллий телевидение эфирида намойиш этилди, ҳамда шундай кўринишга эга бўлган: “Мен президент Николас Мадуро. Ҳаммага салом. Биз тинчлик, бирдамликни хоҳлаймиз. Биз барча учун ягона Венесуэлани истаймиз. Кўпчилик бизни эшитгиси келмаяпти, бироқ биз гапиришда давом этамиз. Биз сизларга ҳурмат билан шуни айтмоқчимизки, барчангиз бизга кераксизлар: ёшлар, аёллар, кекса авлод вакиллари, болалар, катталар. Бизда буюк етакчи бор, ҳамда мен уни яхши биламан. Биргаликда ҳаммасини амалга ошириш мумкин”.
Мавзуга оид
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:07 / 25.04.2026