Иқтисодиёт | 10:58 / 20.02.2018
25939
3 дақиқада ўқилади

Фермер хўжаликларининг солиқ қарзи ўз жойида ундирилди

Фото: Бош прократураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон телерадиоканали, Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг барча туманларида солиқ қарзининг юзага келиши ва унинг оқибатлари юзасидан кунлик тарғибот танқидий тадбирлар ўтқазилмоқда. Мисол учун, 2018 йил 12 февраль куни Қибрай тумани, 2018 йил 13 февраль куни Паркент тумани, 2018 йил 14 февраль куни Тошкент вилоятининг Пискент туманида, 15 февраль куни Тошкент тумани, 16 февраль куни Ўртачирчиқ тумани, 17 февраль куни Чиноз тумани, 18 февраль куни Қуйичирчиқ туманларида солиқ қарздорлигига оид тезкор тадбирлар амалга оширилди. Кўплаб тадбирлар жараёнида туманлардаги қарздор фермерланинг кўпчилиги тўлов қобилятига эга, аммо турли хил баҳона ва айбловлар билан, тадбир ташкилотчиларига турли хил важлар кўрсатиб, солиқдан бош тортаётганлиги аниқланди.

Қибрай туманида ўтказилган тадбирда “Шарқ” МЧЖнинг мавжуд қарздорлиги бўйича жойига чиқилганда, паррандачилик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги ҳамда қарздорликни тўламасдан келаётганлиги маълум бўлди. Тадбир давомида 6 та транспорт воситаси хатлаб олиб чиқиб кетилди. Худди шундай 500 гектар ер майдонига эга бўлган 4 та трактори ва 1 та “Нексия” автомашинаси бўлган “Шампан-Шароб” МЧЖ корхонасининг 32,1 миллион сўм солиқ қарзи бўйича жойига чиқилиб, “Нексия” машинаси хатлаб олиб чиқиб кетилди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига топширилди.  

Паркент туманидаги ғишт заводининг 15 миллион сўм солиқ қарзи бўйича ғишт цехи техникаларини хатлаш жараёнида солиқ қарзи тўлаб берилди. Паркент тумани йўл қурилиш бўлимининг 110 миллион сўмлик қарздорлиги бўйича транспорт воситаларини хатлаш жараёнида солиқ қарзини тўлиқ тўлаб берганлигига ҳам гувоҳ бўлдик. 
Худди шундай ҳолат Чиноз туманида ҳам кузатилди. “Аҳиллик Барака” Фермер хўжалигининг солиқ қарзи 34,4 млн сўм қариздорлиги мавжуд бўлиб, бу қарздорлиги 2014 йилдан буён тўланмасдан келаётганлиги аниқланди. Тадбир жараёнида “Нексия” русумли автомошинаси хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб келинди.

Бу каби тадбирлар Тошкент вилоятининг бошқа туманларида ҳам ўтказилди.

Мавзуга оид