Қўшни республикалар билан тинчлик-тотувликда яшаш керак – Сооронбай Жээнбеков
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Лайлак туманининг Исфон шаҳрида давлат чегара хизмати ходимлари учун қурилган кўп квартирали турар жой биноси очилишида иштирок этди.
Президент чегарачиларни янги уй билан муборакбод этиб, давлат уларнинг турмуш шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор ажратаётганини таъкидлаб ўтган.
Жээнбеков қўшни республикалар билан тинчлик-тотувликда яшаш кераклигини, мавжуд муаммоларни эса музокаралар йўли билан ҳал қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтган.
“Менинг ташрифларим давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан кўплаб масалалар бўйича ўзаро мақбул ечимларга эришдик. Аввал Ўзбекистон билан чегаранинг 85 фоизи аниқлаштириб олинган. Биз бу йўналишда мулоқотни давом эттирамиз. Тожикистон билан ҳам чегара масалалари бўйича ижобий йўналишда музокаралар давом этмоқда”, деб айтган Қирғизистон президенти.
Президент чегараолди ҳудудлари аҳолисига қийинчилик ва муаммоларга қарамасдан, улар бу ерларни тарк этмасдан яшаётганлари ва ватан равнақи учун меҳнат қилаётганлари учун миннатдорлик билдирган.
Жээнбеков куну-тун, иссиқ-совуққа қарамай давлатни қўриқлаётган чегарачиларга миннатдорлик билдирган ва уларга ўз ҳарбий бурчларини виждонан бажаришни тилаб қолган.
Жээнбеков болалар майдончаси қурилишига 200 минг сомлик сертификат топширган ҳамда янги квартираларни кўздан кечириб, уйларнинг янги эгалари билан суҳбатлашган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024