Ўзбекистон | 23:16 / 20.02.2018
6919
3 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида ёнғин хавфсизлиги масаласида фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди

«Ёнғин хавфсизлиги ўн кунлиги» тадбири доирасида, 2018 йилнинг 20 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида, Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган аҳоли турар жойларида, ташкилотларнинг ишчи ва хизматчилари ўртасида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. 

«Ёнғин хавфсизлиги ўн кунлиги» тадбири давомида, Тошкент шаҳар худудида жойлашган 59 та маскан, бино ва иншоотнинг ёнғинга қарши холати профилактик кўрикдан ўтказилди. Мазкур жараёнда 525 та ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши ҳолати аниқланиб, улардан 372 та камчилик жойида бартараф этилди. Ўтказилган ёнғин-техник текширувлар натижасига кўра, маскан ва муассаса раҳбарларига давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмалари тақдим этилди.        

Шаҳар ҳудудида жойлашган аҳоли турар жойларидаги 6 минг 550 та хонадоннинг ҳар бирига тегишли органлар вакиллари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда кирилиб, 20 минг 536 нафар фуқаро билан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Аниқланган камчиликларнинг келиб чиқишини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида 5 та йиғилиш ўтказилиб, 17 нафар фуқаронинг ҳаракатлари муҳокама қилинди. 

Аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини кенгроқ тарғиб этиш мақсадида, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги корхона, ташкилотларда ҳамда аҳоли яшаш жойларида 77 та учрашув ташкил этилиб, уларда 3059 нафар ишчи хизматчи ва фуқаро қатнашди. 

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги талабларга риоя этиш лозим: 

- уй ва ишдан чиқишдан, тунги дам олишга тайёргарлик кўришдан аввал газ ва электр мосламаларни кўздан кечириб, уларни ўчирилганлигини текширинг; 

- гугурт ва бошқа тез аланга олувчи воситаларни болалардан узоқроқ жойга қўйинг, ёш болаларни ёлғиз ва назоратсиз қолдирманг;

- уйингизда тез аланга олувчи ва портловчи моддаларни сақламанг;

- ётар жойингизда сигарета чекманг; 

- хонадонингизни бирламчи ёнғин ўчириш воситаси билан таъминланг; 

- ёнғин содир бўлганда, ёнғин жойини зудлик билан тарк этинг ҳамда “101” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг.

 

 

Мавзуга оид