Куз-қиш мавсуми ишларининг бугунги ҳолати борасида матбуот анжумани ўтказилди
20 февраль куни Миллий матбуот марказида Республика аҳолисини сифатли уй-жой коммунал хизматлари билан қамраб олиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш ҳамда уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасидаги ишларнинг бугунги кундаги ҳолати, йўл қўйилган камчиликлар ва аҳоли эътирозлари ҳамда муаммоларни ҳал қилиш борасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев шу соҳага оид амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳисобот бериб ўтди.
Маълумотларга кўра, 2017 йил якунлари бўйича сув таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи 850 мингдан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминланишига эришилган.
Бундан ташқари, 10218 та кўп қаватли уй-жойларнинг 4 млн. 472 минг 485 м2 том қисимлари мукаммал ва жорий таъмирдан чиқарилган, 9529 та кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмларида таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилган, 742 минг п/м дан ортиқ иссиқлик тик қувурлари таъмирланган, 21973 та кириш йўлаги таъмирдан чиқарилган, 17247 та ички элетор тақсимловчи шитлари таъмирланиб, тартибга келтирилган.
Шунингдек, 1607 та янги болалар майдончаси барпо этилиб, мавжуд 2239 та болалар майдончаларида таъмирлаш ишлари олиб борилган. Кўп қаватли уйларнинг олди қисмидаги 1 млн. 248 минг 902 м2 йўлаклар бетон қоришмаси билан қопланган.
Мавзуга оид
10:27 / 14.11.2024
Тошкентда энг арзон уй-жой ижараси қайси туманларда экани айтилди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
13:32 / 06.11.2024
Тошкентда октябрда уй-жойлар учун ижара нархи ошиши секинлашди
17:03 / 29.10.2024