Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мудофаа-саноат комплекси санкциялар туфайли қандай йўқотишга учрагани айтилди
Фото: AFP 2018 / Alex Brandon
АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Нойертнинг брифингда маълум қилишича, «Америка душманларига санкциялар орқали курашиш» қонуни доирасида Россияга қарши санкциялар туфайли мамлакат мудофаа-саноат комплекси миллиардлаб долларлик йўқотишга учраган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Бизнинг фикрча, 3 млрд доллардан ортиқроқ миқдордаги транзакцияларни тўхтата олдик. Бундай битимларнинг тўхтатилиши, афтидан, жазо сифатида қабул қилинади. Нега? Чунки бу Россия бюджетига камроқ пул тушишини билдиради. Шу тариқа, Россияни жавобгарликка тортиш бўйича муваффақият қозонилди, деб айтса ҳам бўлади», - деган Нойерт.
Шунингдек вакилнинг қайд этишича, АҚШ ҳукумати Россия билан ишбилармон алоқаларни, айниқса, мамлакат мудофаа-саноат комплекси билан минимал даражага қадар тушириш ҳақида билдиришнома олди.
Мавзуга оид
11:09 / 26.04.2026
Яқин Шарқда ядровий мувозанат | “Геосиёсат”
10:40 / 26.04.2026
Трамп қатнашаётган тадбирда отишма: Оқ уй аъзолари эвакуация қилинди
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
22:18 / 25.04.2026