Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва бизнесни бошлашга кўмаклашишга доир ярмаркалар ўтказилади
2018 йилнинг 21 февралида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг "Касб-ҳунар коллежлари базасида бўш иш ўринлари ва ўз бизнесини бошлашга кўмаклашиш ярмаркаларини ўтказиш бўйича намунавий регламентни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи тақдим этилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари томонидан ҳар йили 15 январгача тегишли ҳудуддаги туманлар кесимида ярмаркаларни ўтказиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилади. У Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади ҳамда 20 январга қадар тегишли туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юборилади.
Мазкур режа-жадвал асосида Марказ томонидан тегишли маҳаллий ижроия ҳокимияти органи билан биргаликда ярмарка ташкил этилишдан камида бир ой олдин уни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Дастурда ярмарка ташкилотчиси, ўтказиладиган жой манзили, санаси, вақти, иштирокчилар ҳақидаги маълумот кўрсатилади.
Ярмаркада қатнашиш истагида бўлганлар ярмарка бошланишидан камида 5 кун олдин ярмарка ташкилотчисига тегишли бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотни, мавжуд мини технологиялар, тижорат кредити турлари, шунингдек ўз бизнесини бошламоқчи бўлган шахсларни қизиқтирадиган бошқа маълумотларни тақдим этади.
Таъкидлаш жоизки, ҳужжатга кўра, ярмарка туман (шаҳар) марказларидаги тадбирларни ташкил қилиш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган биноларда ўтказилади.
Ярмарка ўтказиш вақти - соат 9:00 дан 18:00 гача. Якашанба куни ярмарка ўтказилмайди, қолган кунлар кўрсатилган вақтда фаолият юритади.
Мазкур буйруқ эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги сайтида танишишингиз мумкин.
Мавзуга оид
09:40 / 31.10.2024
Тошкентда "Ипак йўлида туризм" халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилади
14:51 / 19.06.2024
Кам қувватда ишлаётган педагогика коллежлари негизида боғча ва мактаблар ташкил этилади
13:41 / 05.06.2024
Абитуриентлар учун қабул бошланди – бу сафар фақат ОТМга эмас, коллеж, техникумларга ҳам
14:14 / 07.04.2024