Жаҳон | 10:00 / 22.02.2018
4028
1 дақиқада ўқилади

Нетаньяҳу: Исроил Австралиядаги самолётда терактнинг олдини олишга ёрдам берди

Фото: Gali Tibbon/AP

Исроиллик разведкачилар Австралиядаги самолётда, шунингдек яна ўнлаб бошқа терактларнинг олдини олишда ёрдам беришди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Исроиллик разведка хизматлари Австралия лайнери ҳалокатининг олдини олишди – бу даҳшатли фожиа бўлиши ҳамда жаҳон авиасоҳаси ишидаги бузилишга олиб келган бўларди. Бу биз бутун дунё бўйлаб амалга ошишига йўл қўймаган ўнлаб террорчилик ҳужумларидан фақат биттаси», - дея айтиб ўтди Нетаньяҳу.

Шунингдек унинг таъкидлашича, Исроил олдини олишга ёрдам берган терактларга Европа мамлакатларида тайёргарлик кўрилган. Улар фуқаролик авиациясидан фойдаланишни назарда тутган ҳамда тарихдаги энг кенг миқёсли бўлиши мумкин эди, дея қайд этган Исроил бош вазири.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид