Ўзбекистон | 23:07 / 22.02.2018
27544
2 дақиқада ўқилади

Рамзан Қодировнинг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси Ўзбекистондаги исломий ислоҳотлар ҳақида (видео)

Чеченистон Республикаси раҳбарининг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси Адам Шаҳидов Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасини улуғлаш ва олим томонидан амалга оширилган ишларга юксак баҳо беришини эътироф этиб ўз фикрларини изҳор этди.

- Ассалому алайкум. Бир неча кунлар муқаддам биз чечен халқи учун ажойиб бир хушхабарни эшитдик. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад ҳожи Қодировнинг устози, бутун дунё ислом умматининг уламоси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номларига Тошкент шаҳрида масжид барпо этилаётган экан. Бу барчамизга чексиз қувонч бахшида этди.

Шахсан мен ҳазрат билан турли халқарор анжуманларда, жумладан, Чеченистонда ўтган тадбирларда учрашганман, уларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлганман. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг дин равнақи ва истиқболи учун амалга ошираётган ишларини юксак баҳолайман ва бу ишларга муваффақиятлар тилаб қоламан.

Мавзуга оид