Фан-техника | 23:50 / 23.02.2018
10061
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск глобал интернет “пароли”ни маълум қилди 

Фото: AP Photo / Paul Sancya

SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск ҳазиллашиб, Twitter’да Wi-Fi глобал тармоғига уланиш “пароли”ни маълум қилди.

“Ҳеч кимга айтманг, Wi-Fi пароли – “марсликлар” (marsians)”, деб ёзган Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.  

Twitter фойдаланувчилари Маскнинг ушбу ҳазилига жавобан янада ҳазиломуз изоҳлар қолдиришган.

“Сир сақлайман”, деб ёзган бир фойдаланувчи. 

“8 та белгидан иборат пароллар эскириб қолган, Илон. Илтимос, уни узунроқ паролга алмаштиринг”, деб изоҳ берган яна бир обуначи.  

“Афсуски, мен Плутонданман”, деб ҳазил изоҳ қолдирган яна бир фойдаланувчи.   

22 февралда Калифорниядаги Ванденберг космодромидан Falcon 9 ракетаси интернет улашувчи Microsat 2a ва Microsat 2b ҳамда Испаниянинг Paz телекоммуникация сунъий йўлдошлари билан фазога учирилди. 

Мавзуга оид