Жамият | 17:20 / 23.02.2018
6382
4 дақиқада ўқилади

Шаҳрихон туманида соғлиқни сақлаш соҳасига 32 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли “Ўзбекистон Республикасининг
2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2018 йил 10 январь куни тасдиқланган қўшма қарорига асосан Андижон вилояти Шаҳрихон туманида тиббиёт бирлашмасини ривожлантириш мақсадида 2018 йилда тиббиёт муассасаларига жами 31 млрд 720 млн 155 минг сўм маблағлар ажратилди. Шундан 1-гуруҳ ҳамда уларга тенглаштирилган тўловлар учун 21 млрд 330 млн 584 минг сўм, 2-гуруҳ харажатлари учун 5 млрд 279 млн 320 минг сўм, 4-гуруҳ харажатлари учун 5 млрд 110 млн 251 минг сўм режалаштирилмоқда.

Шу жумладан, Тиббиёт бирлашмасида моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шаклантириш учун кўзда тутилган бюджет маблағларининг дастлабки ҳисоб-китоби 746 млн 570 минг сўмни ташкил этмоқда.

2018 йилда соғлиқни сақлаш муассасаларига дори-дармон ва тиббий буюмлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш харажатларига битта койка ўрин кун ҳисобидан келиб чиқиб, қуйидагича маблағлар режалаштирилмоқда. Тиббиёт бирлашмалари бўлимларига озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишга ўртача бир ўрин учун кунига 3131 сўмдан жами 1 млн 643 минг 775 сўм, дори-дармон харажатларига 2 млн 424 минг 956 сўм, туғуруққа келган аёллар учун ўртача бир ўрин учун кунига 14496 сўмдан, шошилинч тез ёрдам бўлимига ҳар бир бемор учун 17565 сўмдан, қолган бўлимларга ҳар бир бемор учун 8544 сўмдан, бундан ташқари КТМП поликлиникаларга ўртача 1 кишига кунига 4138 сўмдан, ҚОПлар ва ҚВПларга ҳар бир бемор учун кунига 3135 сўмдан, тез ёрдам хизматига дори-дармон ва тиббий буюмлар сотиб олиш харажатларига ўртача бир ҳар бир чақирувга 5000 сўмдан маблағлар режалаштирилган.

Жорий таъмирлаш ва асосий воситалар сотиб олиш харажатларига туман маҳаллий бюджетидан амбулатор муассасаларга 165 млн 547 минг сўм, асосий воситалар сотиб олишга 82 млн. 763 минг сўм, стационар муассасаларда фонд сонига нисбатан жорий таъмирлашга 79 млн 8000 минг сўм, асосий воситалар сотиб олишга 156 млн 100 минг сўм режалаштирилди, шундан тумандаги 299 нафар патронаж ҳамшираларга сумка ва фанендоскоп ва танометр сотиб олишга 59 млн 800 минг сўм маблағлар режалаштирилди.

Бундан ташқари, 2018 йилда туман маҳаллий бюджети захира жамғармасидан А.Навоий қишлоқ врачлик пунктини капитал таъмирлашга 200 млн сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2857 сонли қарорида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 116 млн 610 минг сўм маблағ ажратилиб, Шаҳрихон туман Тиббиёт бирлашмасида ишловчи 299 нафар патронаж ҳамшираларнинг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов раҳбарлигида 13 февраль куни тумандаги Маданият ва аҳоли дам олиш маркази катта залида ҳар бир ҳамширага барча зарур тиббий воситалар билан жиҳозланган патронаж сумкалари тарқатилди.

Мавзуга оид