Ўзбекистон | 19:26 / 24.02.2018
124057
1 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги раҳбариятида ўзгариш юз берди

Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли қарорлари билан Молия вазирлиги раҳбарияти таркибида ўзгаришлар юз берди. 

Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёевнинг 23 февралдаги қарори билан Ёрқин Эргашевич Турсунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ёрқин Эргашевич Турсунов

Унинг ўрнида эндиликда Вячеслав Юрьевич Пак ишлайди. Давлат раҳбарининг бу борадаги тегишли қарори имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги танқиддан кейин Молия вазирлиги тизимида катта ўзгаришлар рўй берди. Жами молия тизими бўйича 562 нафар ходим ўз лавозимидан озод этилган. Жорий йилнинг январь ойида эса Ёшлар иттифоқи Молия вазирлигига 490 йигит-қизни тавсия қилгани маълум бўлди.

Мавзуга оид