Спорт | 18:29 / 24.02.2018
20422
3 дақиқада ўқилади

Про-Лига - 2018 иштирокчилари номи маълум бўлди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилда Про-Лигада иштирок этадиган 16та жамоани тасдиқлади.

Улар қуйидагилар:
1. “Машъал” (Қашқадарё вилояти Муборак шаҳри)
2. “Шўртан” (Қашқадарё вилояти Ғузор шаҳри)
3. “Динамо” (Самарқанд шаҳри)
4. “Истиқлол” (Фарғона вилояти Қувасой шаҳри)
5. “Ёзёвон” (Фарғона вилояти Ёзёвон тумани)
6. “Хотира-79” (Наманган вилояти Уйчи тумани)
7. “Ифтихор” (Ёшлар Иттифоқи жамоаси)
8. “Зомин” (Жиззах вилояти Зомин тумани)
9. “Хоразм” (Хоразм вилояти Урганч шаҳри)
10. “Андижон” (Андижон вилояти Андижон шаҳри)
11. “Орол” (Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри)
12. “”Ғиждувон” (Бухоро вилояти Ғиждувон тумани)
13. “Сурхон” (Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри)
14. “Бунёдкор-2” (Тошкент шаҳри)
15. “Пахтакор-2” (Тошкент шаҳри)
16. “Локомотив БФК” (Тошкент шаҳри).

Про-лигада ўйнаш истагида бўлган, бироқ авваллари Биринчи лигада фаолият юритмаган Бухоронинг “Лабса” ва Тошкент вилоятининг “Аҳмад Яссавий” жамоаларида шароитлар талаб даражасида эмаслиги, стадион, база масалалари ҳал этилмаганлиги сабабли, уларга мусобақада иштирок этишга рухсат берилмади. 

Шунингдек, Навоий вилоятида Про-Лигада иштирок этишга муносиб жамоа мавжуд эмаслиги вилоят раҳбарияти томонидан маълум қилинди ва Про-Лигада иштирок этувчи жамоа келгуси мавсумда Лигада иштирок этишини таъминлаш борасида ташкилий ишлар амалга оширилишини маълум қилишди. Айни дамда “Қизилқум” клуби вилоят шарафини Суперлигада ҳимоя қилаётгани боис, Про-Лигада иштирок этадиган клубни ташкил қилиш масаласи кейинчалик кўриб чиқилиши билдирилди. 

Про-лига аъзолари орасида “Янгиер” жамоаси ҳам бўлиши мумкин эди, бироқ вилоят мутасаддилари бу йилча мазкур клубнинг инфратузилмасини шакллантириб олиш таклифи билан чиққанлиги учун улар ҳам Про-лига вакиллари орасига киритилмади. 

Про-лига иштирокчилари қаторидан “Ифтихор” номи остидаги жамоа ҳам жой олган. Республика Ёшлар иттифоқи шарафини ҳимоя қилувчи жамоа Про-Лигада дебют мавсумини ўтказади.

Шунингдек, ҳар бир вилоятда биттадан футбол клуби иштирок этишига имконият берилган бўлса ҳам, айрим худудларда Про-Лигада иштирок этувчи футбол клубларига нисбатан белгиланган талабларга жавоб бера оладиган ва иштирок этиши мумкин бўлган футбол клублари мавжуд эмаслиги аниқланди. Шу сабабли, “Бунёдкор-2” ва “Пахтакор-2” клублари Про-Лига иштирокчилари сафига киритилди.

Мавзуга оид