Мавсум стартига 3 кун қолганда Про-Лига формати ўзгартирилди
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси нуфузи жиҳатдан Суперлигадан кейинги ўринда турувчи Про-Лига форматини ўзгартиради, деб хабар беради ПФЛ сайти.
Бунгача Про-Лигада 16 та жамоа иштирок этиши белгилаб қўйилган ва мусобақа 25 март куни старт олиши режалаштирилганди. Энди эса жамоалар сони ва лига формати ўзгартирилди.
Биринчидан, «Бунёдкор-2» ва «Пахтакор-2» фарм-клублари Про-Лигадан четлатилди.
Иккинчидан, Наманган вилоятининг «Хотира-79», Тошкент вилоятининг «Нурафшон-С», Бухоро вилоятининг «Лабса», Самарқанд вилоятининг «Шердор» клублари турнирга қўшилди. Натижада Про-Лига жамоалари сони 18 тага етди.
Учинчидан, лиганинг ўзи яна иккита лигага ажратилди. Энди Ўзбекистон футболи учта лигадан иборат бўлди деб айтишимиз мумкин: Суперлига, Про А Лига ва Про Б Лига.
ПРО А Лига таркиби:
“Андижон” (Андижон)
“Динамо” (Самарқанд)
“Истиқлол” (Фарғона)
“Машъал” (Қашқадарё)
“Орол” (Қорақалпоғистон)
“Сурхон” (Сурхондарё)
“Шўртан” (Қашқадарё)
“Хоразм” (Хоразм)
“Норин” (Наманган)
ПРО Б Лига таркиби:
“Ифтихор” (Ёшлар иттифоқи жамоаси)
“Ёзёвон” (Фарғона)
“Зомин” (Жиззах)
“Лабса” (Бухоро)
“Локомотив-БФК” (Тошкент)
“Нурафшон” (Тошкент вилояти)
“Ғиждувон” (Бухоро)
“Шердор” (Самарқанд)
“Хотира-79” (Наманган)
Эътибор беринг, лигада “Ифтихор” - Ёшлар иттифоқи жамоаси пайдо бўлганини кўришимиз мумкин. Балки бу жамоа Ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига ташкил қилингандир, билмадик. Аммо дунё футболида клублар номи ҳомий билан эмас, балки ҳар доим ўзи жойлашган шаҳар билан боғланиб келади. Масалан, «РБ Лейпциг» - «Лейпциг» (Ред Булл) эмас.
Режага кўра, ҳар икки гуруҳ жамоалари тўрт даврали (2 та уйда ва 2 та сафарда) ўйинлар ўтказади — жами 36 та тур. Унинг якунига кўра, Про А Лигаси ғолиби Суперлига йўлланмасини қўлга киритади.
Энди диққат (!) Про А Лигада 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар, Про Б Лигада 2 ва 1-ўринни эгаллаган клубларга қарши баҳс юритади. Ғолиблар эса Суперлигада 10 ва 11-ўринни эгаллаган клубларга қарши плей-офф баҳсларини ўтказади.
Айни пайтда мусобақа тақвими тузиб чиқилмаган ва Про Лига ўйинларининг қачон бошланиши маълум эмас.
ПФЛ хабарига кўра, Ўзбекистон Кубоги форматига ҳам ўзгартириш киритилади ва у яқин кунлар ичида эълон қилинади.
Мавзуга оид
04:28 / 11.03.2022
Драганнинг «Пахтакор»и яна ғолиб: «шерлар» Черанга боғланиб қолдими?
16:48 / 20.01.2021
Футболдаги ўзбек иши. Ҳакамлар ким билан келишишган?
22:33 / 29.11.2020
Сергеев – қаҳрамон, Машарипов ҳамон жамоада. «Пахтакор»нинг чемпионлик ўйинидан фотогалерея
21:17 / 20.11.2020