Жаҳон | 21:00 / 25.02.2018
49933
1 дақиқада ўқилади

Ерга кучли магнит бўрони келиши кутилмоқда

Фото: Depositphotos

АҚШнинг океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси мутахассислари 26 февраль куни Ерга қуёш шамолининг юқори тезликда ҳаракатланувчи оқими етиб келиши мумкинлигини прогноз қилишмоқда. 

Шу сабабли об-ҳавога таъсирчан одамларга ўз саломатликларига эътиборлироқ бўлиш тавсия қилинди.

Таъкидланишича, қуёш шамоли етиб келганда қутб осмонида ёрқин ёғдуларни кузатиш мумкин бўлади.

Ерда охирги марта 19 февралда кучсиз магнит бўрони қайд қилинганди. Ушбу табиий ҳодиса 5 балли шкала бўйича 1-даражали, яъни минимал даражадаги магнит бўрони сифатида баҳоланган. 

Мавзуга оид