Жаҳон | 21:34 / 26.02.2018
24085
1 дақиқада ўқилади

Airbus Beluga самолёти осмонда ёниб кетди

Фото: AFP 2018 / Pierre Verdy

26 февралда дунёдаги энг йирик юк самолётларидан бири Airbus Beluga бортида ёнғин чиққани сабабли Гамбургда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда ўт ўчирувчиларга иқтибос келтирган ҳолда Bild нашри хабар берди.

Тахмин қилинишича, ёнғин учувчи кабинасида кабел ёнгани сабабли чиққан. Шу сабабли самолёт кичик ўлчамдаги Гамбург-Финкенвердер аэропортида қўнишга мажбур бўлган.

Таъкидланишича, самолётнинг уч кишидан иборат экипажига ҳеч нарса қилмаган.

Airbus Beluga 56 метр узунликка, 17,24 метр баландликка эга. Қанотлари қулочи 44,84 метрни ташкил қилади. Бортига 47 тоннагача юк олади.   

Мавзуга оид