19:50 / 26.02.2018
17744

АҚШда маҳбус вена томири топилмагани сабабли қатлдан қутулиб қолди

Фото: AP Photo / Kiichiro Sato

АҚШда ўлим жазосига маҳкум қилинган жиноятчи тиббий ходимлар унга ўлимга олиб келувчи инъекцияни киритиш учун вена томирини топа олмаганлари сабаб тирик қолди. Бу ҳақда Metro хабар бермоқда

Дойл ли Хэмм исмли бу маҳбус 1987 йилда меҳмонхона бошқарувчисини ўлдиргани учун олий жазога маҳкум қилинган. Қотил ўтган ҳафта қатл этилиши керак эди.

Тиббий ходимлар маҳбусга икки соат давомида инъекция киритишга уринишган, улар мос вена томирини топиш учун унинг танасини пайпаслаб кўришган, баданига тарсакилаб кўришган, бироқ барчаси бефойда бўлган.

Маҳбуснинг адвокати бундан аччиқланиб, унинг ҳимояси остидаги Хэммга умуман укол қилиш мумкинмаслигини айтган. Унинг айтишича, маҳбус узоқ вақт давомида гиёҳванд модда қабул қилгани, саратон ва гепатитдан даволангани сабаб вена томирлари кучли шикастланган.

Муваффақиятсиз қатл юзасидан тергов олиб борилмоқда. Маҳбус ҳозирча яшашда давом этмоқда.

Top