Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишнинг сўнгги куни Ўзбекистонда илиқ бўлади
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 28 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 6-8, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ, Устюртда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 4-9, кундузи 13-18, баъзи жойларда 20 даражагача илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 4-9, кундузи 15-20, айрим жойларда 22 даражагача илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 17-22, баъзи жойларда 24 даражагача илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.