Фан-техника | 23:35 / 28.02.2018
6963
2 дақиқада ўқилади

Amazon “ақлли” эшик қўнғироқлари ишлаб чиқарувчи стартапни сотиб олди 

Фото: pinterest.com

АҚШнинг Amazon онлайн-ритейлери “ақлли” эшик қўнғироқларини яратиш устида иш бораётган Ring стартапини сотиб олди. Бу ҳақда иккала компания вакилларига иқтибос келтирган ҳолда CNBC телеканали хабар берган.

Битим қиймати ошкор қилинмаган, бироқ қатор нашрлар гап 1 млрд доллар ҳақида кетаётганини ёзишмоқда. Таъкидланишича, Ring стартапи Amazon таркибида мустақил бизнес сифатида ривожланаверади.

Ring телефон ёки компьютердаги дастур орқали бошқариш мумкин бўлган видеоқўнғироқлар ва хавфсизлик камералари, хавфсизлик тизимлари ва тутун датчиклари ишлаб чиқаради. 

Таҳлилчиларнинг фикрича, битим хавфсизлик соҳасида ва маҳсулотларни “эшик олдигача” етказиб беришда ҳамкорликка янги имкониятлар очади. 

Ring 2012 йилда ташкил этилгандан бери 290 млн доллар жалб қила олган. Стартап бош қароргоҳи Санта-Моникада жойлашган.

Ring қўнғироғи бу шунчаки қурилма эмас, балки реал вақтда уйдан ким чиқаётгани ва уйга ким кираётгани ортидан кузатиб, видеога ёза оладиган булутли ечим ҳисобланади.

Мавзуга оид