Манхэттенда тарихда бинонинг энг йирик режалаштирилган бузилиши амалга оширилади
Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида баландлиги 215 метр келадиган осмонўпар бино бузиб ташланмоқчи. Катта кўламли операция инсоният тарихида иншоотнинг энг йирик режалаштирилган бузилиши бўлади, деб таъкидламоқда Dezeen.
270 Park Avenue манзили бўйича жойлашган бино 1960-йилларда ўша даврнинг етакчи аёл архитекторларидан бири Натали де Блуа лойиҳасига кўра қурилган. Бино Grand Central вокзали ёнида жойлашгани сабаб унинг биринчи қаватини ердан қозиқлар ёрдамида кўтаришга тўғри келган. 25 қаватли ушбу бино JPMorgan Chase Tower номи билан ҳам машҳур.
Бироқ JPMorgan Chase банки бинонинг ўрнида янада баландроқ ва замонавийроқ бино қуриш мумкин деган қарорга келган.
Бино 2019 йил давомида бузиб борилади, 2024 йилда эса унинг ўрнида 150 метр баландроқ ва 18 та қават кўпроқ бино қад ростлайди. Янги бинода JPMorgan’нинг 9 минг ходими ишлайди. Ҳозирги бинода 6000 киши ишламоқда.
Банкирларнинг ушбу режаси кўплаб архитекторларнинг танқидига учраган. Улар де Блуа биносини бутун Парк-авеню кўчасидаги энг “улуғвор” бинолардан бири деб аташмоқда.
Мавзуга оид
00:29 / 16.06.2017
Манхэттенда ҳайдовчи одамларни босиб кетиши оқибатида 10 киши жароҳат олди
10:06 / 15.03.2017
NYT: Трампнинг куёви Нью-Йоркдаги бинони пулламоқчи
09:19 / 14.12.2016
Манхэттен осмонида парвоз қилган “ҳарбий самолёт” Нью-Йорк аҳолисини қўрқитиб юборди
06:58 / 18.09.2016