АҚШда жиноятни қандай содир этганини эслай олмаган қотилни қатл этмаслик таклиф қилинди
АҚШ олий судига полициячини отиб ўлдирган ва бу қотилликни қандай содир этганини эслай олмаган, ўлим жазосига маҳкум қилинган маҳбуснинг қатл этилишини бекор қилиш таклиф қилинди. Бу ҳақда Sky News маълум қилди.
Алабамалик Вернон Мэдисон январь ойида ўлимга олиб келувчи инъекция орқали қатл этилиши керак бўлган. Бироқ унинг адвокати АҚШ олий судига мижози жиноятни қандай содир этганини эслай олмаётгани сабабли қатл этилишини бекор қилиш илтимоси билан мурожаат қилган.
Адвокатнинг айтишича, Мэдисон ўтган давр ичида бир неча инсультни бошдан ўтказган, шундан кейин кўр бўлиб қолиб, ётиб қолган ва ақли заифликдан азият чека бошлаган. Бунинг оқибатида у ўз биографиясидаги баъзи воқеаларни эсдан чиқариб қўйган. Адвокат бошидан ўлим жазоси чиқариш шартмаслигини ва умрбод қамоқ жазоси билан кифояланиш мумкинлигини айтиб келган. Олий суд ақли ожиз маҳбусни ҳаётдан маҳрум қилиш шафқатсизлик бўлишига рози бўлиб, ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
Мэдиссоннинг жазо ҳукми бўйича баҳс бир неча бор кўтарилган. 2016 йилда Алабама суди ҳукмни тасдиқлаган. Бироқ ўлим жазоси амалга оширилишига бир неча соат қолганда апелляция суди “судланган ўз наздида ўзини ҳеч қачон жиноятни содир этмаган деб ўйлаши” сабабли қарорни бекор қилган.
Бироқ 2017 йил ноябрда олий суд апелляция судининг қарорини бекор қилиб, Алабама суди қатл санасини белгилаши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган.
Таъкидланишича, Мэдисон 1985 йилда полициячини бошининг энса қисмига иккита ўқ узиб ўлдирган.
Мавзуга оид
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024