Яна техник ғалаба. Маҳмуд Ғоипов Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди
Бугун, 1 март куни Тошкентдаги Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида катта бокс кечаси бўлиб ўтмоқда.
Навбатдаги жангда -69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Маҳмуд Ғоиповга Александер Рангел рақиблик қилди.
Ушбу жангнинг биринчи раундида колумбиялик спортчи устунлик қилди. Иккинчи раундда Ғоипов рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Учинчи раунд ҳам Ғоипов ҳисоби ёзилди.
Шундан сўнг Рангелнинг устозлари уни рингга қайтаришмади ва Ўзбекистон вакили яна техник ғалабага эришди.
Ушбу жангдан сўнг «Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги ҳисоб 2:1 кўринишига келди.
Навбатдаги жангда -81 кг вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев Диего Мотоага қарши рингга чиқади.
Мавзуга оид
11:03 / 16.11.2024
Бокс. Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024