Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгия Ўзбекистондан озиқ-овқат ва тўқимачилик маҳсулотлари импорт қилишни режалаштирмоқда
Фото: ЎзА
27 февраль куни Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси Брюсселда Eurochambers Европа савдо-саноат палатаси бош ижрочи директори Арналдо Абруззини ва палатанинг МДҲ давлатларида ишлаш бўйича маслаҳатчиси Гундарс Страутманис билан музокаралар ўтказди.
Eurochambers ва Ўзбекистон ўртасида инвестициявий, технологик ҳамда инновацион ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди.
Учрашувда томонлар Eurochambres ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олдилар. Бу ўзаро ташрифлар ва муҳокамалардан тортиб, то ҳамкорликнинг аниқ бир йўналиши борасида музокаралар ўтказиш учун керак.
Бельгия пойтахтида Брюссель Савдо-саноат палатаси раиси Оливье Виллок билан учрашув ҳам бўлиб ўтди.
Музокаралар якуни бўйича Брюссель шаҳрида Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳокимиятлари, «Ўзэлтехсаноат» АК вакилларининг Бенилюкс давлатларига ташрифи доирасида йирик компаниялар ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашув ўтказишга келишиб олинди.
Мулоқот чоғида Брюссель бизнеси вакиллари Ўзбекистондан озиқ-овқат, тўқимачилик, фармацевтика, электротехника маҳсулотлари импортини ташкил этишга қизиқиш билдирдилар.
Мавзуга оид
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
15:21 / 21.03.2026
ЕИ Хитойдан биринчи марта унга етказиб берганидан кўра кўпроқ автомобил импорт қилди
12:50 / 10.03.2026
Ўзбекистонда бензин нархи жаҳондаги нефт баҳосига қанчалик боғлиқ?
07:44 / 03.03.2026