Жаҳон | 10:11 / 01.03.2018
16416
4 дақиқада ўқилади

Хитой интернетида “самолётга ўтириш”, "Дисней" ва N ҳарфи тақиқлаб қўйилди. Ва бу биргина одам деб

Фото: Jason Lee / Reuters / Scanpix / LETA

Хитойнинг коммунистик партияси 25 февралда конституциядаги Хитой раиси ва унинг ўринбосарини ўз лавозимларида қолишларини иккита 5 йиллик муддат билан чекловчи бандни бекор қилишни таклиф қилди. Ушбу таклиф март ойида Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишида кўриб чиқилади. Агар компартия ташаббуси маъқулланса, Хитойнинг амалдаги етакчиси Си Цзиньпин ўз лавозимида чекланмаган муддат қолиши мумкинлигини англатади. Амалдаги конституцияга кўра, у ўз лавозимини 2023 йилдан кеч бўлмаган муддатда тарк этиши лозим.

Хитойда 2000-йиллар бошидан “Буюк файервол” амал қилади, у интернетда бутун бир сайтларни, алоҳида иборалар, сўзлар ва ҳаттоки белгиларни вақтинчалик ёки батамом блоклаш имконини беради. Калифорния унирвеситетида ташкил этилган China Digital Times интернет-лойиҳаси Хитойда тақиқланган сўзлар ва иборалар “қора рўйхати”ни  юритади – 7 йил ичида унда 3,5 мингга яқин сўз ва иборалар тўпланиб қолган.

China Digital Times маълумотларига кўра, компартия давлат етакчисининг ҳокимиятда қолиш муддатига чекловни олиб ташлашни таклиф қилгандан кейин “қора рўйхат”да Хитойнинг энг оммавий ижтимоий тармоғи Weibo’да тақиқланган 30дан кўпроқ янги сўз ва ибора пайдо бўлди. “Қора рўйхат”га тушган сўз ва иборалар орасида “қулдорлик тузуми”, “шахсга сиғиниш”, "яшасин император”, “тахтни мерос қилиб олиш”, “эмиграция”, “рози эмасман” иборалари пайдо бўлди. Шунингдек, Хитойнинг “умрбод президенти” Юань Шикай ва “1984”, “Моллар боқиладиган ҳовли”, “Ажойиб янги дунё” асарлари номлари блокланди.   

“Қора рўйхат”да бир қарашда диктатурага шаъма қилмайдиган ва сиёсат билан боғлиқ бўлмаган сўзлар ҳам пайдо бўлди. Бироқ йиллар давомида хитойликлар сиёсатни сўзлар ўйинига асосланган иборалар ёрдамида муҳокама қилишни ўрганиб олишган. Weibo кўринишича бундан хабардор ва бир қанча ибораларни тақиқлаб қўйди: “самолётга ўтириш” ибораси, у хитой тилида “тахтни мерос қилиб олиш”га ўхшаш янграйди; “бу аёл ҳаётининг охиригача гўшт ейишдан воз кечишга тайёр” ибораси – Хитойнинг “Саройдаги император аёл” сериалидаги аёл қаҳрамонга ишора, у император ўлса, вегетериан бўлишга қасам ичган бўлади; “Дисней” сўзи, чунки Си Цзиньпин кўпинча Винни-Пухга қиёсланади.

N лотин ҳарфининг тақиқланиши эса Хитойдаги цензурага энг ғалати мисол бўлса керак. Бу ҳарфни муайян вақт Weibo’да ёзишнинг иложи бўлмаган. Хитой тилида N ҳарфи “энинчи” сонни белгилаш учун қўлланиши мумкин. Пенсильвания университетидан Виктор Майрнинг фикрича, ушбу ҳарф “қаторасига N муддат лавозимни эгаллаш” каби иборани ёзолмаслик учун тақиқланган бўлиши мумкин.

Айтиш жоизки, N ва “қора рўйхат”га киритилган бошқа сўз ва иборалардан кейинроқ тақиқлов олинган.

Мавзуга оид