Ўз қариндошини 143 млн сўмга алдаб кетган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жиноят юз берди, деб хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 2017 йил 18 октябрда Мирзо Улуғбек туманида Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани “Дўрмон” ҚФЙ Юқори Чиғатой кўчаси рақамсиз уйда яшовчи, вақтинча ишламайдиган, 1998 йилда туғилган А.Б. Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчаси 115-уйда жойлашган 5-сонли Давлат нотариал идораси олдида қариндоши, Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч даҳасида яшовчи А.Ш.нинг номига расмийлаштирилган Бўз-2 даҳасидаги 23-уйда жойлашган хонадонини В.Р. номига олди-сотди шартномаси орқали расмийлаштириб, унинг қизи М.Б.дан 143 млн. сўм пулни олиб, ушбу пулларни А.Ш.га бермасдан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Таъкидланишича, кўрилган чоралар натижасида А.Б. ушланган.
Мавзуга оид
18:31 / 18.10.2024
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўча 2 ойга ёпилади
22:29 / 12.09.2024
Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади
07:28 / 30.08.2024
Тошкент ҳалқа йўлининг Мирзо Улуғбек туманидаги қисми очилди
08:06 / 25.07.2024