Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баффет ва Цукерберг уч кун ичида 3,7 млрд доллардан йўқотди
Фото: Stephen Lam / Reuters
АҚШ фонд бозорининг қулаши сайёрадаги энг бадавлат одамлар бойлиги кўрсаткичлари ўзгаришига олиб келди: Уоррен Баффет уч кун ичида 3,74 млрд долларни йўқотган бўлса, Марк Цукерберг пуллари 3,71 млрд долларга камайди.
АҚШ фонд бозоридаги қулаш сабаб сўнгги уч кун ичида жаҳон бўйича энг катта йўқотишларга Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг учради, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Ҳар бир миллиардернинг бойлиги уч кунда 3,7 млрд долларга камайди. Google ҳаммуассиси Ларри Пейж шу кунларда 3,1 млрд доллардан айрилди, унинг ҳамкасби Сергей Брин эса 3 млрд долларни йўқотди. «Кучли» учликка Zara эгаси Амансио Ортега якун ясаб берди – унинг давлати уч кунда 2,5 млрд долларга қисқарди.
Жаҳондаги энг бадавлат 500 одамнинг шу кунлардаги умумий йўқотишлари 128 млрд долларни ташкил этди, шу билан бирга, америкалик бойлар 55 млрд доллардан айрилди.
Мавзуга оид
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
22:58 / 10.02.2026