Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин тақдим қилинган қуроллар муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди
Фото: РИА Новости / Григорий Сысоев
Россия президенти Владимир Путин парламентга мурожаати вақтида тақдим қилинган қуроллар муваффақиятли синовдан ўтказилгани, улардан баъзиларини кам-кўстини тўлдириш лозимлигини, бир қисми эса қўшинларга етказишга ва қўллашга тайёрлигини айтган.
“Уларнинг барчаси синовдан муваффақиятли ўтган. Бу қуроллар тайёрлигининг турли босқичларида турибди”, деб айтган Путин NBC журналисти Мегин Келлининг “Бу қуроллар баъзи мутахассислар айтгандек, копмьютер графикаси эмасми?”, деган саволига жавобан.
“Улардан баъзилари жанговар навбатчиликда турибди”, деб айтган Путин “Россияда ҳақиқатан ҳам синовдан муваффақиятли ўтган ядровий энергия қурилмаларига эга қитъалараро ракеталар мавжудми?” деган саволга.
Путин янги қуролланиш пойгаси АҚШ ракеталарга қарши мудофаа келишувидан чиққандан кейин бошланганини айтиб ўтган.
Путин 1 март куни Федерал йиғинга мурожаатида Россиянинг дунёда аналоглари бўлмаган янги қуролларини тақдим қилди. Гап “Сармат” ракета мажмуаси, сув ости дронлари, ядровий двигателли қанотли ракета, “Кинжал” ракета мажмуаси, лазер ва гипертовушли қурол ҳақида борган.
Путин Ғарб стратегик мувозанат бузилиши борасида Россиянинг хавотирларини муҳокама қилишдан бош тортгани ва Москванинг АҚШнинг глобал ракеталар ҳужумига қарши тизими жойлаштирилиши билан боғлиқ таҳдидларни нейтраллаштиришга тайёрлиги ҳақидаги огоҳлантиришларига қулоқ тутмаганини таъкидлаб ўтди. “Ҳеч ким бизни эшитмаганди. Ҳозир эшитарсизлар”, деб айтган Путин тақдимотдан кейин.
Мавзуга оид
21:59 / 06.02.2026
Россия Эронга камида 4,4 миллиард доллар нақд пулни яширин етказди – ОАВ
13:53 / 06.02.2026
Эстония Россия билан чегарадаги икки пунктда ҳаракатни чеклайди
13:46 / 06.02.2026
Киевда 1100 дан ортиқ уй камида икки ой иссиқликсиз қолади
12:25 / 06.02.2026