Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳрайнда террорчиликда гумон қилинаётган 116 киши ҳибсга олинди
Баҳрайн махсус хизматлари террорчиликда гумон қилиб 116 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди. Маълум қилинишича, ушланганлар терактлар амалга ошириш мақсадида портловчи моддалар тайёрлаш ва ташиш билан шуғулланишган.
Баҳрайн ҳукумати маълумотларига кўра, террорчилар ҳукумат вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва нефть объектларига ҳужумлар содир этишни режалаштиришган.
Таъкидланишича, гумонланувчиларга Эрон инқилобий гвардияси, “Ҳизбуллоҳ”, Эронни қўллаб-қувватловчи Ироқдаги шиалар гуруҳи ёрдам кўрсатган. Қўлга олинганлардан камида 48 нафари “Ҳизбуллоҳ” лагерларида машғулотлардан ўтган.
Гумонланувчилардан 757 кг портловчи модда, Калашников автоматлари, тўўппончалар ва гранаталар тортиб олинган.
2011 йилда “араб баҳори” вақтида Баҳрайнда мухолифат амалдаги ҳукуматга қарши норозилик акциялари ўтказган. Саудия Арабистони Баҳрайнга қўшин олиб киргандан кейин тартибсизликлар бостирилган, давлат тўнтарувини амалга оширишга уринишда айбланган мухолифат етакчилари қамоққа олинганлар.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
13:12 / 09.03.2026
Баҳрайндаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди
10:51 / 02.03.2026
Иордания ва Баҳрайнда бўлган фуқароларга хавфсизлик бўйича тавсиялар берилди
18:16 / 31.10.2025