Бўрон 227 йил аввал АҚШнинг биринчи президенти томонидан ўтқазилган дарахтга шикаст етказди
Жорий ҳафта охирида АҚШнинг шимоли-шарқига ёпирилган бўрон вақтида АҚШнинг асосчиси ва биринчи президенти Жорж Вашингтон томонидан 227 йил аввал ўтқазилган канада тсугасига (игнабаргли дарахт) шикаст етди. Бу ҳақда ушбу дарахт ўсган, Вашингтоннинг Виржиния штатидаги Маунт-Вернон маконининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган.
Натижада сершох дарахт синган ва ундан бир неча метр келадиган танасигина қолган. Шунингдек, кучли шамол вақтида Вашингтоннинг қабри ёнида экилган Виржиния кедри ҳам синган.
Вашингтон ўтқазган дарахт унга Нью-Йорк губернатори Жорж Клинтон томонидан совға қилинган бўлган.
Маунт-Вернон макони Потомак дарёси соҳилида, АҚШ пойтахти Вашингтондан 24 км жанубда жойлашган. Макон ҳудудида икки қаватли бино, отхона, боғлар мавжуд. Вашингтон ушбу маконга президент лавозимини тарк этгач қайтиб келган ва у ерда 1799 йилда вафот этган. У ва унинг рафиқаси Марта улар яшаган уй яқинида дафн қилинганлар.
АҚШ шимоли-шарқидаги бўрон шунингдек 8 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Уларнинг барчаси қулаган дарахтлар остида қолганлар. Охирги маълумотларга кўра, 13 та штатда яшовчи 2 млн киши электр таъминотисиз қолган. Ҳозирда АҚШнинг шарқий соҳилидаги шамол тин олиб, бўрон Атлантика томон йўналмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024